16 ёшли мактаб ўқувчиси ахборот хавфсизлиги танловида ғолиб бўлди

2019.01.11 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 9 январь куни “CTF.UZ” - “Компьютерда ахборот хавфсизлиги” очиқ турдаги танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда 1-ўрин 204-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Доминик Галиевга топширилди. Ғолиб 15 млн. сўм пул мукофоти ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланди. Эндиликда Д.Галиев кибер хавфсизлиги бўйича жаҳон чемпионатига йўл олади.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, “CTF.UZ“ танлови Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида уюшқоқлик билан ташкил этилди. Мазкур танловни ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистонда АКТ ва кибер хавфсизлик салоҳиятини янада ривожлантиришга ҳисса қўша оладиган иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Беллашувнинг ярим финал ва финал босқичлари 4-9 январь кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ўтказилган эди. Мусобақа давомида республикамизнинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртлари, коллеж ва лицейлардан 200 нафардан ортиқ ёшлар иширок этди. Ёш дастурчилар ахборот хавфсизлиги бўйича берилган шифрлаш, мураккаб математик ҳисоб ҳамда мантиқий топшириқларни ечишди.

Танловнинг тақдирлаш маросими ZOʻR.TV телеканали студиясида ташкил этилди. Тадбирда Халқ таълими вазирининг ўринбосари Сарвар Бобохўжаев, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Баҳром Олматов ҳамда “ Oʻzbektelekom“ акциядорлик компаниясининг бош директори Назиржон Ҳасановлар иштирок этди.

Аҳамиятлиси, иштирокчилар ҳали ўқувчи бўлишига қарамай, мана шундай нуфузли мусобақаларда фаол иштирок этиб, иқтидорини намоён эта олди. Келгусида билимдон ёшларнинг ўзи танлаган соҳасининг янада ривожланишида ҳиссасини қўшишига ишонамиз.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.