Директор ўринбосарлари учун ўқув-семинари ташкил этилди

2019.01.08 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 8 январь куни ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида амалий семинар ташкил этилди. Мазкур ўқув-семинарни ташкил этишдан асосий мақсад, таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро дастурлар ва тадқиқотлар (PISA, TIMSS, PIRLS), таълим-тарбия жараёни билан боғлиқ бўлган ҳуқуқий-меъёрий ўзгаришлар, ўқув жараёнини бошқариш бўйича ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг малакасини оширишдан иборат.

Семинарда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан 150 нафардан ортиқ ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари қатнашди. Шунингдек, ўқув-семинарда Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда мутахассис ходимлари томонидан сўнгги йилларда таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга киритилган ўзгаришлар ҳақида маҳорат дарслари ташкил этилди.

Хусусан, таълим жараёнини сифатли ташкил этишда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг масъулияти, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш бўйича ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга киритилган ўзгаришлар, таълим сифати ва самарадорлигини таъминлаш ҳамда унга таъсир этувчи омиллар, мактабларда бюджетдан ташқари маблағ топиш ва пуллик таълим хизматларини ташкил этиш, мактабларга ўқувчилар қабули каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўқув-семинар доирасида ҳар бир ҳудудда иқтидорли ўқувчилар учун “Президент мактаблари”, жумладан, “Замонавий мактаб” дастури ишлаб чиқилиши, тармоқ мактаблари ва давлат-хусусий шерикчилик асосида нодавлат таълим муассасалари ташкил этилиши тўғрисида ҳамда ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундайдиган Давлат таълим стандартлари ўқув дастурлари ҳамда ўқув режаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар берилиб, муҳокама қилинди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.