Ноҳақ бўшатилган мактаб директори ўз лавозимига тикланди

2018.10.03 | Янгиликлар

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган 31-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимидан ноҳақ ишдан бўшатилган Нурия Семмари лавозимига тикланди.

2018 йилнинг август ойи сўнгида Халқ таълими вазирлигининг “Устоз овози” виртуал инспектор тизимининг телеграмм ботига ушбу мактаб битирувчилари, ҳозирда Россияда ва Жанубий Кореяда истиқомат қилувчи Гусейн Наджафов ва Оксана Кимлар мурожаат қилдилар.

Улар ўз мурожаатларида тажрибали, ўз ишининг устаси ва маҳоратли педагог, 31-сонли умумтаълим мактаби директори Нурия Семмари эгаллаб турган лавозимидан ноҳақ ишдан олингани ва Халқ таълими вазирлигидан ушбу ҳолатни атрофлича ўрганиб чиқишни сўраган эдилар.

Халқ таълими вазирлигининг Назорат-ҳуқуқий хизмати ходимлари ушбу мурожаатларни ўрганиб чиқдилар ва Нурия Семмари 31-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимидан ноҳақ бўшатилгани аниқланди.

Шундан сўнг эса, Нурия Семмари директорлик фаолияти давомида самарали ишлагани ва юқори натижаларга эришганини инобатга олган ҳолда вазифасига қайтарилди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан мурожаат қилган шахслар қуйида ўз муносабатларини билдиришди. – “Бизнинг мурожаатимизга бефарқ бўлмаганингиз ва эътибор берганингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Миробод туманидаги 31-умумтаълим мактаб директори Семмари Нурия Махмудовнанинг лавозимига қайтгани барчамизга катта қувонч бағишлади. Боиси Семмари Нурия ўз касбининг фидойиси. Ишонч билан айтишимиз мумкинки ҳозирги кунда халқ таълими тизимида аниқ ва тўғри олиб борилаётган ислоҳотларга гувоҳ бўлдик”, деб таъкидлади Гусейн Наджафов.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.