Муса Ерниязов ХТВнинг “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

2018.09.24 | Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов маҳаллий бюджетдан мактабларни молиялаш учун энг кўп қўшимча маблағ ажратгани учун ХТВнинг “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов 24 сентябрь куни ўзининг Қорақалпоғистонга хизмат сафари чоғида Муса Ерниязовга Қорақалпоғистонда халқ таълими соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун “Таълим ҳомийси” кўкрак нишонини топширди.

Таъкидлаш керакки, Қорақалпоғистон 2018 йилда маҳаллий бюджетдан мактабларни қўллаб-қувватлаш учун 81,19 млрд. сўм ажратилди бу эса ҳар бир ўқувчи учун 245,5 минг сўмдан тўғри келади. Бу кўрсаткич бошқа маъмурий-ҳудудий тузилмалар орасида энг юқори натижадир. Маблағлар асосан таълим муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилашга йўналтирилган.

“Мен Халқ таълим вазирлиги номидан халқ таълим соҳасига қўшган ҳиссаси учун Муса Ерниязовга миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистон Президенти бошчилигида халқ таълими соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди ва қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун биз бор кучимизни ва имкониятларимизни сафарбар этишимиз керак”, - деди Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов.

“Умид қиламанки, бошқа вилоят раҳбарлари ҳам ушбу йўналишдаги ишларини кучайтирадилар. Болаларга сармоя киритган ҳолда, биз ўзимизнинг ёрқин келажагимизни таъминлаймиз”, - деди вазир.

Мактабларнинг даражасини кўтариш учун бир қатор ишларни амалга ошириш лозим ва маҳаллий органлар уларга куз -қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, ичимлик суви ва ўқув муассасаларини тўсиқлар билан таъминлаш учун қўшимча маблағлар ажратиши лозим.

Ҳозирги кунда, Қорақалпоғистонда фаолият юритиб келаётган 706 та ўрта умумий таълим мактабларда 331 мингдан зиёд болалар таҳсил олмоқда. Бундан ташқари, ўқувчиларнинг дарсдан кейинги бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун 17 та “Баркамол авлод” марказлари хизмат қилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати​

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.