Тендер савдолари ўтказилиши тўғрисида эълон

2018.07.27 | Тендерлар

Тендер номи: 2018 йилда умумтаълим мактаблари учун ўқув мебеллари, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт инвентарлари ва бошқа жиҳозлар харид қилиш.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги ЎРҚ-472-сонли Қонунига асосан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тендер савдолари ўтказиш орқали 2018 йилда умумтаълим мактаблари учун ўқув мебеллари, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт инвентарлари ва бошқа жиҳозлар харид қилади.

Мазкур тендер савдоларида мулкчилик шаклидан қатъий назар, ишлаб чиқариш ва/ёки буюртмачига сифати ва баҳоси жиҳатидан маъқул тарзда ҳамда кўрсатилган миқдорларда махсулот етказиб бериш имконияти ва тажрибасига эга барча маҳаллий ва хорижий корхона ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек, тендер савдоларида консорциум шаклидаги турли бирлашмалар ҳам қатнашишлари мумкин.

Тендер савдолари иштирокчиси:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига жавоб берадиган, товарлар етказиб берувчи харидлар объекти хисобланган юридик шахс бўлиши;

Шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлиши;

Шартномани бажариш учун етарли молиявий ресурсларга эга бўлиши керак.

Тендер таклифлари бир нусхада мухрланган ичма ич солинган (ташқи ва ички) конвертларда, Тендар хужжатларида кўрсатилган 1 – шаклдаги кузатувчи хат билан қабул қилинади.

Тендер савдолари ғолиблари – махаллий корхона ва ташкилотлар жиҳозларни 120 (бир юз йигирма) кун муддат ичида “Ўқув таълим-таъминот” ДУКнинг ҳудудий филиалларига топширишлари талаб этилади:

Тендер савдолари ғолиблари – хорижий корхона ва ташкилотлар жиҳозларни 120 (бир юз йигирма) кун муддат ичида “Ўқув таълим-таъминот” ДУКнинг ҳудудий филиаларига, махсулотларни етказиб беришнинг DDP шаклида (ИНКОТЕРМС 2010 тахририда) топширишлари талаб этилади:

Тендер савдоларини ўтказиш жараёнлари ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот олиш истагида бўлган тендер савдолари иштирокчилари, Давлат буюртмачиси эълон нашр қилинган санадан бошлаб (хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 10:00дан 17:00га қадар Давлат буюртмачисига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шахар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 243-уй. Тел:(+99871) 262-42-99. Факс: (+99871) 262-42-99. Масъул котиб: Б.Аюбов.

Бундан ташқари, мазкур тендер савдолари ҳақидаги маълумот Халқ таълими вазирлигининг www.uzedu.uz электрон сайтида ҳамда махсус информацион порталда берилган.

Тендер таклифлари, тендер савдолари иштирокчилари томонидан Давлат буюртмачисининг махсус ҳисоб рақамига хар бир лотнинг белгиланган нарх суммасидан 1% (бир фоиз) миқдорида қайта қопланмайдиган пул маблағларини пул ўтказиш йўли билан ёки Давлат буюртмачисига хизмат кўрсатадиган банк билан хисоб китоблари бор банкнинг кафолати билан бириктирилган бўлиши шарт.

Банк реквизитлари:

Молия вазирлиги Ғазначилиги, ҳ/р.: 23 402 000 300 100 001 010, ХККМ Марказий банк Бош бошқармаси, МФО: 00014, ИНН: 201 122 919, ш/хр: 4014 10 860 26 266 7950 100 075 001, ИНН: 201 122 808, ОКЭД: 84111.

Закалат суммаси ёки банкнинг кафолати билан бириктирилмаган тендер таклифлари Харид комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди.

Тендер таклифлари 2018 йил 27 август куни соат 15:00 дан кечиктирилмаган ҳолда юқорида кўрсатилган манзил бўйича давлат буртмачисига тақдим этилиши лозим (шанба ва якшанба кунларидан ташқари).

Тендер таклифлари (конвертлар)нинг очилиши Харид комиссияси томонидан аниқланган жойда ва санада амалга оширилади. Бу ҳакида талабгорга Харид комиссиясининг масъул котиби томонидан қўшимча хабар қилинади.

Харид қилинадиган маҳсулотларнинг энг юқори (максимал) нархлари ҳақидаги маълумотни юклаб олиш

Тендер ҳужжатини юклаб олиш

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.