2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа

2018.08.01 | Педагогларга

Янги таянч ўқув режа

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли ва 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва  ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарорларига мувофиқ, шу йил 27 июлда Халқ таълими вазирининг “Умумий ўрта таълим мактабларининг I-XI синфлари учун 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 191-сонли буйруғи қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим муассасалари учун 2018–2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа тасдиқланди.

Буйруққа асосан 2018-2019 ўқув йилида 2- ва 6- (6-синфда фақат чет тили) ҳамда 11-синфларда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли қарори билан тасдиқланган давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ тузилган ўқув дастурлари амалиётга жорий этилиши белгиланди. Республика таълим марказига халқ таълими ҳудудий бошқарув идоралари билан ҳамкорликда таянч ўқув режа ва унинг ижроси билан боғлиқ ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини август кенгашларида ва бевосита педагогик жамоаларда кенг тушунтириш ишларини ташкил қилиш вазифалари топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари таянч ўқув режа ва тушунтириш хатида белгиланган вазифалар ижроси 2018-2019 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларида тўлиқ бажарилишини таъминлайди.

Мазкур буйруқ қабул қилингани муносабати муносабати билан Халқ таълими вазирининг 2017 йил 16 майдаги “Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2017-2018 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 165-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
2018 йил 27 июлдаги 191-сонли буйруғига 1-илова

 

Умумий ўрта таълим мактабларининг I-XI синфлари учун

2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа

Т/р

Фан йўналишлари ва ўқув фанлари

Синфлар ва ҳафталик ўқув соатлари

Ҳафталик умумий

соат

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

I.

Филология фанлари

10

12

14

14

14

12

10

10

10

7,5

9

122,5

1.1.

Она тили ва адабиёт

8

8

10

10

9

7

5

5

5

2,5

4

73,5

1.2.

Ўзбек тили/рус тили

 

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

20

1.3.

Чет тили

2

2

2

2

3

3

3

3

3

3

3

29

II.

Ижтимоий фанлар

1

1

1

1

3

3

4

5

6

4,5

4,5

34

2.1.

Тарих

       

2

2

3

3

3

2

2

17

2.2.

Дунё динлари тарихи

               

1

1

1

3

2.3.

Давлат ва ҳуқуқ асослари

             

1

1

1

1

4

2.4.

Одобнома

1

1

1

1

             

4

Ватан туйғуси

       

1

1

         

2

Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари

           

1

1

1

0,5

0,5

4

III.

Аниқ фанлар

5

5

5

5

5,5

5,5

5,5

6

7

6

6

61,5

3.1.

Математика

5

5

5

5

5

5

5

5

5

4

5

54

3.2.

Информатика ва ахборот технологиялари

       

0,5

0,5

0,5

1

2

2

1

7,5

IV.

Табиий ва иқтисодий фанлар

1

1

1

1

2

6

8

9

9

7

8

53

4.1.

Физика ва астрономия

         

2

2

2

2

2

3

13

4.2.

Кимё

           

2

2

2

2

2

10

4.3.

Биология

       

1

2

2

2

2

2

2

13

4.4.

Табииёт ва география

1

1

1

1

1

2

2

2

2

1

 

14

4.5.

Иқтисодий билим асослари

             

1

1

   

2

4.6.

Тадбиркорлик асослари

                   

1

1

V.

Амалий фанлар

5

5

5

5

6

6

6

4

4

4

2,5

52,5

5.1.

Мусиқа маданияти

1

1

1

1

1

1

1

       

7

5.2.

Тасвирий санъат ва чизмачилик

1

1

1

1

1

1

1

1

1

   

9

5.3.

Технология

1

1

1

1

2

2

2

1

1

   

12

5.4.

Жисмоний тарбия

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

1

21

5.5.

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик

                 

2

1,5

3,5

VI.

Касбий таълим

                 

6

6

12

 

Мактаб ихтиёридаги соатлар

0,5

         

0,5

0,5

1

1

 

3,5

 

Умумий соатлар

22,5

24

26

26

30,5

32,5

34

34,5

37

36

36

339

 

Амалий меҳнат машғулотлари (кун ҳисобида)

       

6

6

10

16

       

 

Умумий ўрта таълим мактабларининг  I-XI cинфлари учун

2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режага

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Мазкур таянч ўқув режа ва унинг тушунтириш хати қуйидаги ҳуқуқий – меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилди:

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1875-ПҚ-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3304-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5313-сон фармони;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги “Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 124-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 июлдаги 803-ф-сон фармойиши;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 18 августдаги 65ққ/43- сонли қўшма қўшма қарори;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Санитария қоидалари ва меъёрлари (СанҚваМ) асосида тузилган.

1. Умумий ўрта таълим мактабларининг таянч ўқув режаси йўналиши ва хусусиятига кўра қуйидаги олтита блок-модуллардан ташкил топди:

филология фанлари;

ижтимоий фанлар;

аниқ фанлар;

табиий ва иқтисодий фанлар:

амалий фанлар;

касбий таълим.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфларида таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги 2018 йил 9 февралдаги 11-сон мажлис баёнига асосан бошланғич синфларда (I-IV синф) ўқув ҳафтасининг давомийлиги 5 кун этиб белгиланди.

3. Таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларда рус тили фани, таълим ўзбек тилидан бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда ўзбек тили фани ҳафтасига 2 соат ҳажмида II синфдан бошлаб ўқитилади.

4. Таълим қардош (қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик ва туркман) тилларида олиб бориладиган мактабларда рус тили фани ўқувчиларва уларнинг ота-оналари хоҳишига қараб ўқувчилар сони 25 нафаргача бўлган II-XI синфларда она тили ва адабиёт фанидан 1 соат олиниб II синфдан бошлаб ўқитилиши мумкин.

Ўқувчи сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган ҳолатда II-VI синфларда она тили ва адабиёт фанидан 2 соат, VII-IX ва XI синфларда она тили ва адабиёт фанидан 1 соат, X синфда мактаб ихтиёридаги 1 соат, VII-XI синфларда математика фанидан 1 соат олиниб синф икки гуруҳга бўлиб ҳафтасига 1 соатдан рус тили фани ўқитилиши мумкин.

Ушбу фаннинг ўқитилиши Республика таълим марказининг тавсиялари асосида, тегишли ўқув дастурлари ва тақвим-мавзу режаларга мувофиқ ташкил этилади.

5. Жаҳон тарихи фани VII-IX синфларда 1-ярим йилликда ҳафтасига 2 соатдан, 2-ярим йилликда ҳафтасига 1 соатдан;

Ўзбекистон тарихи фани VII-IX синфларда 1-ярим йилликда ҳафтасига 1 соатдан, 2-ярим йилликда ҳафтасига 2 соатдан;

дунё динлари тарихи фани IX–XI синфларда ҳафтасига 1 соатдан ўқитилади.

6. “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги 2001 йил 4 январдаги Ф-1322-сонли фармойиши асосида
I-IV синфларда “Конституция алифбоси” курси ўқиш, атрофимиздаги олам, табиатшунослик, одобнома ҳамда тарбиявий соат таркибида 10 соатдан ўқитилади;

V-VI синфларда “Конституция оламига саёҳат” курси “Ватан туйғуси” фанидаги мавжуд такрорланишлар ҳамда такрорлаш ва назорат ишларини ўтказиш учун ажратилган соатлар ҳисобидан алоҳида дастур асосида 17 соатдан ўқитилади;

VII синфда 17 соат ҳажмида мактаб ихтиёридаги соатлар ҳисобидан ўқитилади.

Бу машғулотлар дарс жадвалига киритилиши ва V, VI, VII синф журналида алоҳида бет ажратилиб қайд этилиши лозим.

Мазкур дарсларнинг мазмунида “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси”, “Болаларнинг меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-конвенция, “Ишга қабул қилиш  учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-конвенция тўғрисида ўқувчиларнинг ёшига мос равишда тушунчалар бериш тавсия этилади.

7. Астрономия фани  XI синфда ҳафтасига 1 соатдан ўқитилади

8. Иқтисодий билим асослари:

I-IV синфларда “Иқтисод ва солиқ алифбоси” курсининг ўқув материаллари она тили, ўқиш, одобнома, математика, атрофимиздаги олам фанлари таркибида, синфлар кесимида 10 соатдан;

V-VII синфларда “Иқтисод ва солиқ сабоқлари” ўқув курси тарих, математика, физика, география, Ватан туйғуси фанлари таркибида синфлар кесимида 17 соат ҳажмида сингдирилади;

VIII-IX синфларда иқтисодий билим асослари фани ҳафтасига 1 соатдан ўқитилади.

XI синфда тадбиркорлик асослари 1 соатдан ўқитилади.

9. Жисмоний тарбия фани I–X синфларда ҳафтасига 2 соатдан, XI синфда 1 соат ўқитилади.

10. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани X синфда ҳафтасига 2 соатдан, XI синфда 1,5 соат ўқитилади.

11. Ўқувчиларга X–XI синфларда ҳафтада 1 кун 6 соат ҳажмда касбий таълим ўргатилади. Мазкур машғулотлар Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўтказилади.

12. Ўқувчиларнинг қизиқишларини ҳисобга олиш, таълим жараёнини индивидуаллаштириш ва табақалаштириш тамойилларига асосланиб, шунингдек, касбий фаолият йўналишини танлашга мақсадли тайёрлаш учун IX-X синфларда ҳафтасига 1 соат мактаб ихтиёридаги соатлар ажратилган.  Ушбу соатлар ўқувчиларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда филология, аниқ фанлар, табиий фанлар, ижтимоий фанлар, амалий фанлар йўналишида чуқурлаштирилган синфлар ташкил этилади.

 13. Педагог кадрлар салоҳияти ҳамда моддий-техника базаси етарли бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг рухсати билан умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик кенгашларига дарс жадвалини тузишда таянч ўқув режадаги умумий соатлар ҳажмидан ошмаган ҳолда, маълум бир фанларни чуқурлаштириб ўқитиш мақсадида 15%гача ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.

Фанларни чуқур ўрганиш бўйича муаллифлик ўқув дастурларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази билан келишган ҳолда мустақил ишлаб чиқиш, тасдиқлаш
ва амалга ошириш мумкин.

14. “Йўл ҳаракати қоидалари”ни ўргатиш учун:

I синфда мактаб ихтиёридаги соатлар ҳисобидан ҳафтасига 0,5 соат ажратилиб, 17 соат ўқитилади,  синф журналида алоҳида саҳифада ўтилган мавзулар қайд этилади;

II-VIII синфларда бу машғулотлар тасдиқланган дастур асосида бошланғич синф ўқитувчилари ва синф раҳбарлари томонидан тарбиявий соатлар ҳисобидан 8 соатдан ўқитилади. “Йўл ҳаракати қоидалари” машғулотлари II-VIII синфларда мактаб дарс жадвалига киритилади ва синф журналида тарбиявий соатлар учун ажратиладиган саҳифада ўтилган мавзулар қайд этиб борилади.

15. “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” машғулотларини ўргатиш учун:

I-IV синфларда атрофимиздаги олам, одобнома, жисмоний тарбия фанлари таркибида 17 соатдан;

V-XI синфларда физика, кимё, биология, география, Ватан туйғуси ва Миллий истиқлол ғоясива маънавият асослари фанлари дастурлари таркибида синфлар кесимида 17 соатдан ўтилади.

16. Умумий ўрта таълим мактабларининг I-IV синфларида “Саломатлик дарслари” ўқув курси ўқиш, атрофимиздаги олам, табиатшунослик,  одобнома, жисмоний тарбия ва фанлари таркибига, V-VII ва IX синфларда “Соғлом авлод асослари” ўқув курси биология, технология, жисмоний тарбия фанларига интеграция қилинган ҳолда ўқитилади.

VIII синфда мактаб ихтиёридаги соатлардан фойдаланган ҳолда йилига 17 соат ўқитилади.

 Давра суҳбатларига мутахассис тиббий ходимларни таклиф этиш тавсия этилади.    

17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги
ПҚ-2343-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Тежамкорлик сабоқлари” ўқув-тарбиявий машғулотлари, шунингдек атроф муҳитни ҳимоя қилиш йўналишидаги машғулотлар I-XI синфларда 17 соатдан фанлар бўйича дарс мавзулари замирида тўгарак машғулотларида, тарбиявий соатларда, синфдан ташқари машғулотларда, экскурсияларда сингдириб ўтиш тавсия этилади.

18. V-Х синфларда география ва иқтисодий билим асослари ва ХI синфда тадбиркорлик асослари фанлари таркибида “Давлат бюджети”га доир 1 соатлик мавзуларни сингдириб ўқитиш тавсия этилади.

19. “Экологик тарбия ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилган билимлар” I-IV синфларда ўқиш, атрофимиздаги олам, табиатшунослик, одобнома ҳамда тарбиявий соат таркибида, V-XI синфларида биология, кимё, география фанларига сингдириб ўқитилади.

20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 15 мартдаги
140-сонли қарорига мувофиқ, малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг I-XI синфларида чет тили фани, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослаштирилган фанлар, V-XI синфларда информатика
ва ахборот технологиялари, таълим тили ўзбек тилида бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II-XI синфларида ўзбек тили фани ҳамда таълим тили рус тилида бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II-XI синфларида рус тили, ўқувчилар сонидан қатъий назар VIII-XI синфларда жисмоний тарбия,  V-IX синфларда технология, X-XI синфларда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанлари
икки гуруҳга бўлиб ўқитилади.

Ушбу фаннинг ўқитилиши Республика таълим марказининг тавсиялари асосида, тегишли ўқув дастурлари ва тақвим-мавзу режаларга мувофиқ ташкил этилади.

20. V-XI синфларда жисмоний тарбия фани бўйича қўшимча машғулотлар спорт секциялар тарзида ўтказилади.

21. Таълим қорақалпоқ, рус, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман тилларида олиб бориладиган мактабларда мактаб педагогик кенгашининг қарорига биноан айрим фанлар ва курслар ўзбек тили(давлат тили)да ўқитилиши мумкин.

22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:

“Оила асослари” курси V-VI синфда “Ватан  туйғуси”, VII синфда “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” фанлари таркибида 10 соатдан;

“Оила этикаси ва психологияси” курси VIII-X синфларда “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” фани таркибида 10 соатдан ўқитилади.

23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори ҳамда 2018 йил 9 февралдаги 11-сон мажлис баёнига мувофиқ, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:

ўқув йилининг давомийлиги — 34 ҳафта (I синфлар учун 33 ҳафта);

ўқув ҳафтасининг давомийлиги — I-IV синфларда 5 кун, V-XI синфларда 6 кун;

дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа;

дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги — 5-10 дақиқа (ўқув куни ўртасидаги танаффуснинг давомийлиги — 15-30 дақиқа).

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида байрам (ишланмайдиган) куни деб белгиланган кунларда дарс машғулотлари ўтказилмайди.

Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

Ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:

кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

24. Мазкур таянч ўқув режа ва тушунтириш хати асосида ҳар бир умумий ўрта таълим муассасаси 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган ўқув режа ва тушунтириш хатини ишлаб чиқади ва август ойидаги педагогик кенгашнинг қарори билан тасдиқлайди.

25. Барча турдаги давлат умумий ўрта таълим муассасаларида дарслар ва машғулотлар мазкур ўқув режа асосида давлат томонидан тўлиқ молиялаштирилади.

26. Ўқув йили якунида V-VIII синф ўқувчиларининг меҳнат кўникмаларини шакллантириш ва касбга йўналтириш мақсадида махсус ишлаб чиқилган, ота-оналар ва маҳалла қўмиталари раислари билан келишилган, мактаб директори томонидан тасдиқланган жадвал асосида мактабда, Халқ таълими вазирининг 2003 йил 3 ноябрдаги 159-сонли буйруғи билан тасдиқланган Йўриқномага қатъиян риоя қилган ҳолда V-VI синфларда 6 кун 3 соатдан, VII синфда 10 кун 3 соатдан, VIII синфда 16 кун 4 соатдан амалий машғулотлари ўтказилади.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.